Сендвич қопламасини ўрнатиш

СЕНДВИЧ ҚОПЛАМАЛАРИ

Яхлит юкхонани ташкил этувчи сендвич қопламалар кучли динамик юкларга ва ҳароратнинг ўзгарувчан қурилмаларида ишлатиладиган юқори кучли икки қоришма (компонент)ли эгилувчан елимлар ёрдамида бир-бирига ёпиштирилган турли хил хом-ашёлардан тайёрланган кўп қатламли махсулот. Қопламаларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом-ашёлар юқори сифатли хом-ашёлар ишлаб чиқарадиган хорижий компания ва корхоналарнинг энг яхши намунасидир.

Сендвич қопламаларини автоуловларга ўрнатиш.

Labo
Changan
Газель

Сендвич қопламалар одатда 3-5 қатламдан иборат. Ташқи қатламлар ташқи ва ички қопламали қатлам, ички изотермик қатлам полиуретан кўпикдир. Кўпикли полиуретан –иссиқлик ўтказувчанлигининг энг паст кўрсаткичга эга хом-ашё(0,035Вт/м*К), ёпиқ тузилишга эга, намликни ютмайди (сувни сингдириш кўрсаткичи2%дан ошмайди), парчаланиш, моғор ва микроорганизмларга чидамли.

Ички қоплама озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун яроқлилиги тўғрисида гигиеник хулосага эга бўлган хом-ашёлардан тайёрланган.

Бунга қўшимча равишда, полиуретан кўпик яхши юк кўтариш қобилиятига эга, ташқи қатламлар билан бир қаторда қўшимча қовурға (рамка)дан фойдаланмасдан юкхонани бутун тузилишини етарлича қаттиқлигини таъминлайди, бу эса бардошлик хусусиятларини сақлаб турганда тананинг оғирлигини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Девор қопламаларининг ички ва ташқи қатлами қопланган пўлатдан ясалган туника ёки мустаҳкамланган пластмассадан тайёрланиши мумкин. Устки қоплама сифатида мустаҳкамланган пластмассадан фойдаланганда, қопламаларнинг қаттиқлигини ошириш учун қўшимча (оралиқ) намликка чидамли (селекон) тўлдирувчи суюқлиқ киритилади. Қоплама (коррозия) занглашга тобе эмас, ультра-бинафша нурларига чидамли, вақт ўтиши билан ўзининг жисмоний хусусиятлари ва ташқи кўринишини сақлаб қолади. Металл қопламанинг синк қатлами юқори эмал қатлами билан занг (коррозия) га қарши ишончли ҳимояга эга.