МЧЖ "GAZMETPROD SERVIS" - бу автоуловларни газлаштириш масалаларида замонавий илмий ишланмаларни амалга ошириш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги энг кўзга кўринган корхоналардан бири. Бизнинг корхонамиз Ўзбекистон Республикасида, Полшанинг “EuropeGAS” ва Хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD” компанияларининг расмий дилери хисобланади. Корхонамиз мутахассислари ўқитилган.

Бизда шу компанияларнинг ишлаб чиқарувчисидан 4 ва 6 силиндрли двигателларда (инжектор) газ пуркагич тури ва газни бошқариш учун автоматик бошқарув қутиси, ускуналари ва уларга сертификатлар мавжуд.

ДВИГАТЕЛ ВА ЖИҲОЗЛАР
Полшанинг “EuropeGAS” ва Хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD” номи (бренди) остида ишлаб чиқарилган газ ускуналари ва жиҳозлари, автоулов двигателларини узоқ муддат хавфсиз ва самарали ишлашида жуда катта ўрин эгаллайди. Албатта бу ерда улардан тўғри фойдаланиш катта ахамиятга эга.
КАФОЛАТ
Ускунанинг кафолат муддати 1 йил ёки 20 000 км. Сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефт газига файта жихозланган автоуловларнинг кафолат муддати тугагандан сўнг хам техник хизмат кўрсатилади.
ИҚТИСОДИЙ
Ёнилғининг иқтисодий тежамкорлиги ўртача 50-100 км. масофани босиб ўтиш имконини беради. Двигател силиндрларининг хизмат қилиш муддати 1.5-2 баравар ортганида двигателни таъмирлаш муддатини ўртача 30-40% га узайтиради.
Экология
Қайта жихозланган двигател шовқин хусусиятларини 2-3 dB га камайтиради ва атроф мухитга зарарли моддаларнинг чиқишини камайтириш орқали двигателнинг экологик кўрсаткичларини яхшилайди.

Газ мосламаларини ўзингизнинг машинангизга ўрнатишга буюртма бермоқчимисиз?

Корхонамиз томонидан Польша давлатининг ”EuropeGAS”, Италия давлатининг “RAIL” ва Хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD компанияларининг газ ускуналарини,

кичик ўлчамли йўловчи ташиш, юк автоуловларига ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Польша ускуналари:

- газ ускуналарини бошк,ариш к,утиси
- редуктора ( газ таксимловчи мосламалар)
- Инжектора (газ пургагичлар)

Италия ускуналари:

- Инжектора (газ пургагичлар)

Хитой ускуналари:

- редуктора ( газ таксимловчи мосламалар)
- Инжектора (газ пургагичлар)

Ассалому алайкўм ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 11-ноябр 2015 йилдаги 326-сонли қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида, бизнинг “GAZMETPROD SERVIS” МЧЖ 15 йил давомида ҳалқимизга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бизнинг хизматларимиз қуйидагилардан иборат!

  1. Автоуловларга газ баллон ва ускуналарини ўрнатиш.
  2. Автоуловларни компьютерли дастурлаш.
  3. Ўрнатилган 3 ва 4 чи авлод газ жихозларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
  4. Газ баллонларини даврий синовдан ўтказиш
  5. Автоулов эгаларига гувоҳномалар бериш.
  6. Юртимизда ишлаб чиқарилаётган “лабо” русумли юк автоуловига алюкабонд махсулотидан юкхона ясаш, полиулитан махсулотидан тайёрланган сендвич панелларидан совитгич ва музлатгич ўрнатиш йўлга қўйилган.

Барча хизматлар лицензияланган. Махсулотлар сертификатланган. Корхонамиз аккредитация “гувохнома”сига эга. Ўз.рес.Саноат хавфсизлиги давлат қумитаси томонидан “рухсатнома” берилган. Ўз.Рес.ИИВ.ЙХҲББ. томонидан берилган “гувохнома”лар мавжуд.

Ушбу хизматларни амалга ошириш учун бизда хамма шароитлар яратилган. Жумладан бизнинг корхонамизда синов лаборатория, хайдовчиларни ўқитиш , ходимларни малакасини ошириш учун ўқув хоналари мавжуд.