МЧЖ "GAZMETPROD SERVIS" - бу автоуловларни газлаштириш масалаларида замонавий илмий ишланмаларни амалга ошириш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги энг кўзга кўринган корхоналардан бири. Бизнинг корхонамиз Ўзбекистон Республикасида, Полшанинг “EuropeGAS” ва Хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD” компанияларининг расмий дилери хисобланади. Корхонамиз мутахассислари ўқитилган.

Бизда шу компанияларнинг ишлаб чиқарувчисидан 4 ва 6 силиндрли двигателларда (инжектор) газ пуркагич тури ва газни бошқариш учун автоматик бошқарув қутиси, ускуналари ва уларга сертификатлар мавжуд.

МЧЖ "GAZMETPROD SERVIS"
Сизларга юқори сифатли капот ости ускуналарини ўрнатишни таклиф қилади. Бу эса двигателни 100% метан ёки пропан газида ишлашга имкон беради.
ДВИГАТЕЛ ВА ЖИҲОЗЛАР
Полшанинг “EuropeGAS” ва Хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD” номи (бренди) остида ишлаб чиқарилган газ ускуналари ва жиҳозлари, автоулов двигателларини узоқ муддат хавфсиз ва самарали ишлашида жуда катта ўрин эгаллайди. Албатта бу ерда улардан тўғри фойдаланиш катта ахамиятга эга.
КАФОЛАТ
Ускунанинг кафолат муддати 1 йил ёки 20 000 км. Сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефт газига файта жихозланган автоуловларнинг кафолат муддати тугагандан сўнг хам техник хизмат кўрсатилади.

Хўш, қандай хулосага келишимиз мумкин?

Ёнилғининг иқтисодий тежамкорлиги ўртача 50-100 км. масофани босиб ўтиш имконини беради. Двигател силиндрларининг хизмат қилиш муддати 1.5-2 баравар ортганида двигателни таъмирлаш муддатини ўртача 30-40% га узайтиради.

Қайта жихозланган двигател шовқин хусусиятларини 2-3 dB га камайтиради ва атроф мухитга зарарли моддаларнинг чиқишини камайтириш орқали двигателнинг экологик кўрсаткичларини яхшилайди.

25
Хизматчилар
5
Экспертлар
21
Лойихалар
12416
Мижозлар

Бизнинг хизматлар

Енгил ва юк автоуловлари учун сифатли ва мувофиқлик сертификатига эга газ баллон ва ускуналарини ўрнатиш, узоқроқ масофани босиб ўтиш ва ёнилғи учун камроқ ҳақ тўлашни афзал кўрганлар учун энг яхши танловдир. Биз ўз мижозларимизга маълум бир автоуловга газ ускуналарини тўғри танлаш , шунингдек газ тизимларини Тошкент шаҳрида энг юқори даражада ўрнатиш бўйича хизматларни таклиф этамиз.

Газ ускуналари учун дастурий таъминот
Автоуловларни газ тизимига қайта дастурлаш, электрон бошқарув қутисини созлаш ва ўзгартиришлар киритиш , ички двигателдаги газ ёнилғисини бензин аналогига яқинлашишини таъминлаш.
Газ баллонларни синовдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш
Синов ўтказишдан аввал газ баллонлари автоулов воситасидан чиқариб (ечиб) олинади, қолган газ ва мой қолдиғлари чиқариб ташланади, ташқи текширув ўтказилади ва уларнинг ҳажми, вазни текширилади. Синов ўтказилгандан сўнг корҳона томонидан уларга керакли тамғалар урилади ва хизматга яроқли деб ҳисобланади.

Газ ускуналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш

Биз ҳар қандай мураккабликдаги газ ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни амалга оширамиз. Корхонамиз ёнилғи тизимларининг газ пуркагич(инжектор) ва карбюратор русумидаги траспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва ташхис қўйиш хизматларини амалга оширади.

Енгил автоуловларга газ баллон ва ускуналарини ўрнатиш

Корхонамиз тамонидан полша давлатининг “EuropeGAS” ва хитой давлатининг “JIAXING E-XON POWER TECHNOLOGY CO.LTD компанияларининг газ ускуналарини, кичик ўлчамли йўловчи ташиш , юк автоуловларига ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Бизнинг амалга оширган ишларимиз

Бугунги кунгача корҳонамиз томонидан

Chevrolet
Ravon
Lada
Mercedes
KIA
Hyundai

ва яна турли хил енгил автоуловлар газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жихозланди ва техник хизмат кўрсатилди. Бундан ташқари корхонамиз томонидан

Labo
Changan
Dongfeng
KIA
Hyundai
Газель

русумли юк ташувчи автоуловларга алюкабонд қопламасидан оддий юкхона, оддий пўкак махсулотидан ясалган панеллар, полиуретан махсулотидан ясалган сендвич панелли изотермик юкхоналар йиғиб берилди. Мижозларнинг хохишига қараб “совутгич” ёки “музлатгич” ўрнатиб бериш амалга оширилди.

Амалга оширган
ишларимиз фоизларда

Енгил автоуловларни қайта жихозлаш
Юк автоуловларни қайта жихозлаш
Йўловчи ташувчи автоуловларни қайта жихозлаш
Газ баллонларни синовдан ўтказиш

Hamkorlarimiz

partners